O'qitiladigan fanlar

 

Bakalavriat bosqichida

Fanning nomi

Fan haqida qisqacha ma’lumot

1

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларидан фойдаланиш

Курснинг мақсади – талабаларда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалардан самарали фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари ва қонуният-ларини ўргатиш, механизациялашган жараёнларни бажаришда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дунёқарашини шакллан-тириш бўйича назарий ва амалий билимлар беришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларда қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнлари, воситалари ва энергетикасининг турлари, механизациялаштирилган ишларни бажаришда қўлланиладиган қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникаларнинг тузилиши, ишлаши, технологик созлашлари, уларни танлаш ва ишга тайёрлаш каби муҳандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.

2

Қишлоқ хўжалиги ва  мелиоратив техникалар диагностикаси ва техник

сервиси

Курснинг мақсади – талабаларга қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни бўлакларга ажратмасдан унинг техник ҳолати ва носозликлари сабабларини энг кам вақт ва меҳнат сарфи билан аниқлаш, уларнинг сервисини ташкиллаштириш,  диагностикалаш технологиялари ва техник воситаларидан самарали фойдаланиш услублари ва улар билан боғлиқ комплекс масалаларни ечишни таъминлаш бўйича билимлар беришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларга қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларга техник ташхис ва сервис жиҳозлари ва воситаларидан фойдаланиш, синаш усулларини, техник сервис корхоналари фаолияти ва жараёнларини таҳлил қилиш, технологик  шакллантириш, лойиҳалаш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва унинг ривожлантириш истиқболлари каби муҳандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

3

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари маркетинги

Курснинг мақсади – талабаларга маркетинг тушунчаси ва моҳиятини, мақсадини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалар бозори маркетинг муҳитининг ҳолатини ўргатиш, маркетинг соҳасини ривожлантириш бўйича назарий-амалий билимларни бериш, уларнинг илмий дунёқарашини шакллан-тиришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари маркетинги бўйича маркетинг мақсадлари талабларни шакллантириш ва рағбатлан-тириш, қабул қилинганлигини асослилигини таъминлаш, ривожланиш концепцияси, хусусиятларини, янги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари учун рақобат бозорларини шакллантириш усулларини, дилерлик фаолиятини ўзаро муносабатларини, замонавий сервис тамойиллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш бўйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малакаларни шакллан-тиришдан иборат.

4

Агросаноатда техник тизимлари сервиси

Курснинг мақсади – талабаларда агросаноатда техник тизимлар: қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга етказиб бериш, техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш тизимлари сервисини ташкил этиш бўйича назарий ва амалий билимларини шакллантиришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларга агросаноатда техник тизимлар: қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга етказиб бериш, техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш тизимлари сервиси фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг ривожлантириш йўналишлари бўйича билим бериш, янги инновацион техника ва технологиялар қўллаш,  истиқболларини белгилаш каби муҳандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни эга бўлишини таъминлашдан иборат.

5

Қишлоқ ва сув хўжалиги техникалари ресурсини тиклаш

Курснинг мақсади – талабаларга қишлоқ ва сув хўжалиги техникаси деталлари ресурсини тиклашнинг илғор усулларини қўллаш, такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асосларини ўргатиш, деталлар ресурсини тиклашнинг ўзига хос хусусиятлари ва ресурс кўрсаткичларини ошириш, илмий дунёқарашини шакллантириш бўйича билимлар беришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларда деталларни ейилиш жараёнини машиналарнинг иш кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ейилишга чидамли материаллар параметрларини назарий асослаш, детелларни ресурсини тиклаш технологияси ва режим параметрларини асослаш, тикланган қисм қатламнинг таркибини аниқлаш усулларини, деталларни ейилишга чидамлилик кўрсаткичларини аниқлаш каби муҳандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

6

Машиналардан фойдаланиш асослари.

Kursning maqsadi talabalarga qishloq xo`jaligi ishlab chiqarish jarayonlarini bajarishda mashinalardan foydalanish samaradorligini oshirish imkoniyatlari va qonuniyatlarini o`rgatish, ishlab chiqarish qurollarining maqbul va maqsadga muvofiq tarkibini shakllantirish hamda mashinalardan foydalanish samaradorligini oshirish, mexanizatsiyalashgan jarayonlarni bajarishda yuqori natijalarga erishish bo'yicha bilim berish, ilmiy dunyoqarashni shakllantirish.

Kursning vazifalari - resurstejamkor ishlab chiqarish texnologiyalarini joriy etishda foydalaniladigan mashinalar unumdorligini oshirishning nazariy va amaliy tamoyillari, ularning samaradorligining nazariy asoslari, mashina-traktor blokining optimal tarkibi va o'lchamlarini tanlash tartibi, mashinalar, telemexanika uchun innovatsion boshqaruv tizimlari va asboblari va uni rivojlantirish istiqbollari muhandislik muammolarini hal qilish uchun chuqur bilim va amaliy ko'nikmalarni shakllantirishdan iborat.

7

 

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги техникалари эргономикаси

Курснинг мақсади -  талабаларга қишлоқ хўжалиги тракторлари ва ўзиюрар машиналарида операторга яратилган иш жойи шароитлари, бошқариш жараёнида қўлланиладиган воситалардан фойдаланишда техника ҳавфсизлиги бўйича талаблар ва тадбирлар, техникаларда замонавий бошқариш ва дизайн тизимлари билан таништириш орқали, уларни илмий дунёқарашни шакллантиришдан  иборат.

Курснинг вазифалар - қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқаришда операторнинг иш жойидаги бошқариш воситаларидан фойдаланиш, техника ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича  мухандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш, уларнинг эргономик кўрсатгичларини ўрганиш жараёнларига услубий ёндашиш бўйича олган билимларини амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.

8

Инновацион техника ва технологиялардан фойдаланиш.

Курснинг мақсади – талабаларга қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини ишлаб чиқаришда машина-трактор агрегатлардан   фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари ва қонуниятларини, ишлаб чиқариш жараёнларини тахлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш тартиб-қоидаларини, машиналарни бошқаришнинг  инновацион  усулларини қўллаган ҳолда  ишлаб чиқариш воситаларини мақбул - мақсадли таркибини шакллантириш, инновацион техникалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги техникаларидан  самарали фойдала-нишни таъминлаш бўйича билим ва  илмий дунёқарашни шакллантиришдан  иборат.

Курснинг вазифалари - бакалаврда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  ишлаб чиқариш технологияларини  бажарилишида ишлатиладиган машина-трактор агрегат-лари  иш унумини оширишнинг асосий йўналишлари,  машиналарнинг иш унуми ва сифатига таъсир этувчи омиллар,  ишлаб чиқариш жараёнларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва   уларни ҳал этиш тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда инновацион техника ва технологияларни танлаш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш каби мухандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

9

Илмий изланиш асослари

Курснинг мақсади – талабаларга илм-фан, техника ва технология, муаммони қўйиш, мавзуни шаклланти-риш,тадқиқот объекти ва предмети, илмий таҳмин (гипотеза), қонун, тамойил, мазмун, назария, эксперимент, илмий изланишлар усуллари ва турларининг илмий изланиш жараёнида тензометрия станцияси, тензо-қурилмалари, оссиллограф, кучайтиргичлар, ўлчашда ишлатиладиган сезгичлар, куч, куч машинаси, буровчи момент ва бошқа ўлчаш асбобларини ишлата билиш, машина ва механизмларини конструксияларини такомиллаштириш соҳасида илмий изланиш олиб бориш бўйича билим ва  илмий дунёқарашни шакллантиришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларда илмий изланиш-ларнинг асосий таркибини, ҳамда структурасини, турларини, услубларини, тажрибаларни қўйиш, олинган натижаларга ишлов бериш, хулосалар шакллантириш, жорий этиш жараёнлари билан таништиш тартиб ва қоидаларини талабаларга  ўратиш каби муҳандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

10

Қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва текник сервис

Kursning maqsadi: qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishida qishloq xo‘jaligi texnikasi va texnik сервис vositalari va usullaridan samarali foydalanish, qishloq xo‘jaligi mashinalaridan foydalanish va ularning strvisi  bo‘yicha yangi nazariy bilimlarni o‘zlashtirish bilan bog‘liq murakkab masalalarni yechish, qishloq xo‘jaligi texnikasi maqbul tarkibini, konstruktiv va texnologik hisoblarni bajarish bo'yicha ilmiy dunyoqarashini shakllantirishdan iborat.

Kursning vazifalari mashina-traktor agregatlarining unumdorligini oshirishning nazariy va amaliy asoslari, agregatlarning maqbul tarkibini tanlash, mahalliy va xorijiy texnikalar servisini tizimlarini takomillashtirish tamoyillari, usullari kabi muhandislik masalalarini hal qilish, ularning iqtisodiy samaradorligini baholash va chuqur bilim va amaliy ko'nikmalarni shakllantirishdan iborat.

11

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

Курснинг мақсади – талабаларга қишлоқ хўжалиги  соҳасида  механизация воситаларидан юқори унумдорликда фойдаланиш асосларини,  тракторлар ва  иш машиналарининг тузилишини ва ишлаш жараёнини ҳамда уларнинг маҳаллий шароитга мос келадиган турларини танлашни ташкил этишни бўйича билимлар бериш, технологик жараёнларни лойиҳалаш бўйича йўналиш ихтисослигига мос илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.

Курснинг вазифалари - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштиришда қўллани-ладиган тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг тузилиши, ишлатиш, технологик созлаш, танлаш, ишга тайёрлаш, етиштирилган маҳсулотларни йиғиб-териб олиш, дастлабки ишлов бериш, сақлаш технологиялари ва машиналаридан фойдаланиш жараёнлари ва қоидаларини талабаларга  ўратишдан бўйича билим ва амалий кўникмаларни шакиллантиришдан иборат

12

Механизациялашган ишларнинг техник таъминоти

Курснинг мақсади – талабаларга машиналарга техник хизмат кўрсатиш, уларнинг асосий носозликлари, техник ҳолати, тузилмалари, асосий жиҳозларининг техник диагностикаси, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш базаси, машиналарни сақлашни ташкил этиш технологияси, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича назарий ва амалий билимлар бериш, илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.

Курснинг вазифалари - талабаларга техник хизмат кўрсатиш асослари, машиналарда содир бўладиган носозликлар, уларнинг оқими, бартараф этиш, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш, техник ҳолатини баҳолаш, диагностикалаш ва таъмирлаш усуллари, техник сервис базалари, сақлашни ташкил этиш технологиялари, улардан самарали фойдаланиш тартиб ва қоидаларини талабаларга  ўргатиш бўйича билим ва кўникмалари шакллантиришдан иборат.

13

Рeсурстежамкор техника ва технологиялар

Курснинг мақсади – талабаларга қишлоқ хўжалигида ресурстежамкор техника ва технологияларни қўллаш борасида илғор технологияларни, энергетиканинг замонавий илмий-техник тараққиёт йўналишларини, техника ва технологиялардан фойдаланиш самарадор-лигини ошириш имкониятларини, ресурстежамкор техникаларни мақбул-мақсадли таркибини тузиш бўйича билимларни беришдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларда интенсив ишлаб чиқариш технологияларнинг тамойилларини, ресурс-лардан фойдаланиш самарадорлигининг назарий асосларини, агрегатлар иш бажараётганда ресурс-тежамкорлик параметрлари ва кўрсатгичларини, тупроққа ресурс тежамкор ишлов бериш жараёнини, масофадан туриб бошқариш ва унинг ривожлантириш истиқболлари каби мухандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

14

Машина трактор агрегатлари иш унумини бошқариш

Курснинг мақсади – талабаларга техник билимларнинг назарий асослари, машина трактор агрегатларидан юқори иш унуми билан фойдаланиш усуллари, иқтисодий имкониятларига мослаштирилган экинлар етиштиришда юқори интенсив ва ресурстежамкор ҳаракатланиш усулларини танлашни, мураккаб ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда машина трактор агрегатларининг технологик жамланмаларидан мақбул фойдаланиш усулларини, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш технологиялари ва машина трактор агрегатларидан фойдаланишни энергетик таҳлил қилиш усулларини, машина трактор агрегатларининг мақбул таркибини асослаш усулларини, улардан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилиш моҳияти бўйича зарур билимларни бериш, уларни амалиётда тадбиқ этишдан иборат.

Курснинг вазифалари – талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар ҳосил қилиш билан бирга қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида машина трактор агрегатлари билан бажариладиган технологик жараёнларга услубий ёндашув ҳамда дунёқарашини шакллантиришдан иборат.

 

Magistratura bosqichida

Fanning nomi

Fan haqida qisqacha ma’lumot

15

Qishloq xo‘jaligi texnikalaridan foydalanish va texnik servis asoslari

Курснинг мақсади – магистрларга агросаноатдаги техник тизимларни ривожлантириш ва техникалардан самарали фойдаланиш асосларини, қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари ишлаб чиқараётган деҳқон, фермер хўжаликлари ва кластерларда  мавжуд бўлган машина-трактор агрегатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари ва қонуниятларини, машиналардан техникавий фойдаланиш асосларини ўрганиш,  шу асосида ишлаб чиқариш воситаларини мақбул - мақсадли таркибини шакллантириш,  фирмавий техник сервис хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш,  қишлоқ хўжалиги техникалариии масофадан туриб бошқариш  тизимини яратиш, машина-трактор агрегатларидан фойда-ланиш самарадорлигини ошириш истиқболлари бўйича  билим ва кўникмаларини  оширишни таъминлашдан иборат.

Фаннинг вазифаси – магистрда ишлаб чиқариш технология-ларини  бажарилишида ишлатиладиган машина-трактор агрегатлари иш унумини оширишнинг назарий ва амалий тамойиллари, улардан фойдаланиш самарадорлигини назарий асослари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва кластерларининг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда машина-трактор агрегатини мақбул таркиб ва ўлчамларни танлаш, масофадан туриб бошқариш ва машиналардан техникавий фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг техник тизимлардаги муаммоларни аниқлаш, тахлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш, инновацион ишланмалар яратиш, техника ва технологияларни танлаш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш   каби мухандислик масалаларини еча оладиган чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.