Ҳамкорлар

Кафедра Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи АЖ, Узклаасагро ва Узкейссервис қўшма корхоналари ва қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларибилан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бу ҳамкорликда ишлабчиқариш билан узвий алоқани таъминлаш, талабаларга амалий билим ва кўникмалар бериш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базани мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётларини ташкил қилишга катта эътибор қаратилади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти, БМКБ “Агромаш”, Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази ҳамда Узгидромет ҳузуридаги Гидрометеорология илмий тадқиқот институти биланилмий технологик экологик муаммолар бўйича йўлга қўйилган илмий тадқиқот ишларидоирасида хамкорлик қилиб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, малака ошириш, ўқув-услубий материаллар яратиш, янгиўқув курслари ташкил этишда ривожланган хорижий давлатлар АҚШнинг Айова штати университети, Вашингтон штати университети, Шимолий Дакота штати университети, Висконсин университети ва Жоржиа технологиялар институти, Жанубий Кореянинг Сеул университетлари профессор-ўқитувчилари билан ҳам хамкорлик қилишмоқда. Ўтган йиллар давомида Вашингтон штати университети билан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидаги майда учувчан заррачалар миқдорини ўрганиш бўйича илмий лойиҳа амалга оширилган, Шимолий Дакота штати университети профессори Том Бон кафедрадаҚишлоқ хўжалик машиналари ва тракторларда суюқлик энергиясидан фойдаланиш курси бўйича дарс машғулотлари олиб борган. Висконсин университети ва Жоржиа технологиялар институтида доцент Амонов М.О. узоқ муддатли стажировка ўтаган.