Амалиёт ҳисоботи

Амалиёт ҳисоботи

1. 2018-2019 ўқув йилида факультетнинг 2 курс талабаларининг “Агроинженерия амалиёти” ни 2019 йил 24-июндан 13-июлгача “Илмий-ўқув маркази” да ташкиллаштирилган бўлиб, ўтказилган амалиёт натижаларига кўра талабаларга тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш хуқуқини берадиган тракторчи - машинист гувоҳномаси берилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 22 майда тасдиқланган №01-03/1-1875-сон “2019 йил хосили учун экилган бошоқли дон экинларини ўз вақгида нес-нобуд килмасдан ўриб-йиғиб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги баённомасига мувофиқ “Ўзагросервис” АЖ тизимидаги “Агросервис МТП” МЧЖларда ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “ТCT claster” кластерида 2019 йил 20 майдан 2019 йил 28 июлгача бўлган муддатда амалиёт ғалла комбайнларига GPS навигаторлари ва йиғилган дон миқдорини кўрсатиб турадиган датчиклар ўрнатишни амалга ошириш жараёнида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 3-курс талабалари ишлаб чиқариш амалиётига жалб этилган. 2019 йил ғалла ўримида 2164 та - Доминатор-130, 1392 та - Кейс, 252 та – Вектор-410, 126 та – Нью-Холланд ТС-5060 ва 55 та бошқа русумдаги, жами 3989 та ғалла комбайни жалб этилган. Амалиёт давомида талабалар қишлоқ хўжалик техникалари ва тракторларининг тузилиши, технологик иш жараёнлари тўғрисида институтда олган билимларини амалиётда кўриш, қиёслаш, қўллаш ҳамда техникаларни созлаш ва ишга тайёрлаш, амалда ишлатиб кўриш кўникмаси ва малакасини шакллантирдилар, шунингдек амалий ҳисоботни тайёрлашга тегишли маълумотлар билан таъминлаганлиги ҳамда амалиётни наъмунали ўтаган талабалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

3. Институт ректорининг 02.10.2019 даги 1131/Т–сонли буйруғ асосан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 4-босқич талабаларининг ишлаб чиқариш амалиёти Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томондан қўллаб-қуввалашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарори асосида тузилган режага мувофиқ "Ўзагросервис" АЖ ва ҳудудий "Агросервис МТП" МЧЖ ва Бек ТСТ Кластер” хорижий МЧЖ корхоналари билан тузилган амалдаги шартномаларга биноан жорий йилнинг 7 октябрдан 26 октябргача ташкил этилди. Амалиёт ўтиш жойлари, Сайхунобод тумани “Сайхунобод Агросервис МТП” МЧЖ; Сирдарё тумани “Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ; Боёвут тумани “Боёвут Агросервис МТП” МЧЖ; Оқолтин тумани “Оқолтин Агросервис МТП” МЧЖ; Тошкент вилояти Қуйи чирчиқ тумани “Бек ТСТ Кластер” хорижий МЧЖ; Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Дўстлик Агросервис МТП” МЧЖ ларда ўтказилди. Амалиёт ўташга жалб этилган талабалар сони: 188 нафарни ташкил этиб, Агросервис МТП МЧЖларда пахта териш машиналари операторлари ёрдамчилари, таъмирлаш, таъмирлаш объектларига ортиб жўнатиш, агрегатларни комплектлаш ва механизациялашган технологик жараёнларни бевосита бажаришда иштирок этдилар.