Илмий ишлар

Ҳозирги кунда кафедрада 16 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради. Шундан 4 нафари профессор, 5 нафари т.ф.н., доцент, 3 нафари PhD илмий унвон ва даражаларга эга бўлиб, кафедранинг илмий салоҳияти 75 % ни ташкил этади.

Кафедрада қуйидаги мавзуларда илмий – тадқиқот ишлари олиб борилмоқда:

1. Картошкаларни йиғиштиришда картошка туганакларини кесак ва тошлардан ажратишнинг илғор технологиясини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш.

Асосий ижрочилар: т.ф.н., доц. А.Дускулов, т.ф.ф.д. Х.Махмудов, т.ф.ф.д. А.Исаков.

2. Чорвачилик ва балиқчилик учун озуқаларни майдалаб тайёрлайдиган ресурстежамкор кичик қурилмаларни ишлаб чиқиш.

Асосий ижрочилар: т.ф.н., доц. Дж.Алижанов, т.ф.ф.д. А.Боротов, ассистент Я.Жуматов, таянч докторант Ш.Гаппаров.

 3. Қишлоқ хўжалиги учун ресурстежамкор технологиялар ва техника воситаларини ишлаб чиқиш.

Асосий ижрочилар: т.ф.д., проф. Б.Худаяров, т.ф.д., проф. Б.Шаймарданов, проф. М.Шоумарова, доц. Т.Абдиллаев, таянч докторант Ш.Юсупов, стажер-ўқитувчи Ю.Рахимов.

4. Ғалла етиштиришнинг юқори самарали агротехникаси ва уларни амалга оширадиган техника воситаларини жорий этиш, иш сифати ва техник-эксплуатацион кўрсаткичларини аниқлаш.

Асосий ижрочилар: т.ф.д., проф. К.Астанақулов, таянч докторант Н.Ашуров.

5. Smart қишлоқ хўжалиги тизими асосида пахта етиштиришнинг юқори самарали агротехникаси ва уларни амалга оширадиган техника воситаларини жорий этиш, иш сифати ва техник-эксплуатацион кўрсаткичларини аниқлаш.

Асосий ижрочилар: т.ф.д., проф. К.Астанақулов, стажер-ўқитувчи А.Турдибеков.

Кафедрада шунингдек, 70 млн.сўмдан ортиқ қийматда хўжалик шартномалари бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йил давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 4 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 6 та монография, Scopus базасидаги илмий нашрларда 31 та, хорижий журналларда 5 та, республика илмий журналларида 3 та, халқаро  илмий анжуманларда 42 та илмий мақолалар чоп этилган.