Ўқитиладиган фанлар

КАФЕДРАДА ЎҚИТИЛАДИГАН ФАНЛАР

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1

Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси

Фаннинг асосий вазифаси металл ва қотишмаларнинг олинишини, тузилишини, хоссаларини, маркаланишини термик ва кимёвий-термик ишлов бериш асосларини қўйма олиш босим билан ишлов беришни; материалларни пайвандлаш асосларини, кесиш асбобларини; металл кесиш дастгохларини ўргатишдан иборатдир.

2

Машина ва механизмлар назарияси

Машиналар ва механизмларининг тузилишини белгиловчи қоидалар, кинематиква динамик параметрларнинг уларнинг харакатига ўзаро таъсирини ўрганиш асосида талаб қилинган хоссаларга эга бўлган механизмларни синтез қилиш усуллари билан таништиришдир.

3

Машина деталлари ва лойиҳалаш асослари

Машина деталларнинг вазифаси, турлари, конструкцияси ва қўлланиш соҳалари, ҳамда уларнинг асосий параметрларини ишлаш ишончлилиги ва лаёқати мезонлари асосида ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича назарий ва амалий билимларни беради.

4

Кўтариш- ташишмашиналари.

Сув ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кўтариш-ташиш машиналари вазифалари, конструкцияси, ишлаш принциплари,  қўлланиш соҳалари ва ишдан чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг асосий параметрларини мустаҳкамлик меъзони асосида ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича назарий ва амалий билимларни беради.

5

Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техник ўлчовлар

Фаннинг асосий мақсади ва вазифаси келажак бакалаврларга ўзароалмашувчанликнинг асосларини, машина ва механизм деталларининг ўлчамларини, ишлаб чиқаришда жоизлик ва ўтқазишларни тўғри танлашни ва белгилашни, жоизлик ва ўтқазишларнинг ягона тизимини, бирикмалар учун стандарт ўтқазишларни ҳисоблашни ва танлашни ўргатишдан иборатдир.

6

Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш.

Фаннинг асосий мақсади ва вазифаси келажак бакалаврларга стандартлаштиришнинг халқ хўжалигида тутган ўрнини аниқлаш, стандартлаштириш назарияси асосларини ўзлаштириш, стандартлаштириш объектларини аниқлаш, турли стандартлар билан танишиш ва ишлаш, сифатни бошқариш, талаб вақ оидаларига амал қилишни ўрганишдан иборатдир.

7 Қурилиш материаллари ва металлар технологияси. (фаннинг материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси бўлимлари бўйича) Фаннинг асосий вазифаси металл ва қотишмаларнинг олинишини, тузилишини, хоссаларини, маркаланишини термик ва кимёвий-термик ишлов бериш асосларини қўйма олиш босим билан ишлов беришни; материалларни пайвандлаш асосларини, кесиш асбобларини; металл кесиш дастгохларини ўргатишдан иборатдир.
8 Назарий ва амалий механика. (фаннинг механизм ва машиналар назарияси,хамда машина деталлари бўлимлари бўйича) Машиналар ва механизмларининг тузилишини белгиловчи қоидалар, кинематик ва динамик параметрларларнинг уларнинг харакатига ўзаро таъсирини ўрганиш асосида талаб қилинган хоссаларга эга бўлган механизмларни синтез қилиш усуллари билан таништириш, машина деталларнинг вазифаси, турлари, конструкцияси ва қўлланиш соҳалари, ҳамда уларнинг асосий параметрларини ишлаш ишончлилиги ва лаёқати мезонлари асосида ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича назарий ва амалий билимларни беради.

Магистратура босқичида

1

Патентшунослик, сертификатлаштириш ва лицензиялаш

“Патентшунослик, сертификатлаштириш ва лицензиялаш” фанини ўқитишдан мақсад шундан иборатки, бўлажак мутахассислар патент ахборотининг ҳозирги оқимини таҳлил қилиш, яратилаётган илмий ишланмалар, конструкторлик ечимлари, технологияларни интеллектуал мулк объектлари сифатида ҳуқуқий муҳофазалаш бўйича амалий билимларни беришдани борат.