Илмий ишлар

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1

Интенсив боғлар учун такомиллашган трактор конструкциясини тахлил қилиш

Интенсив боғдаги дарахтларни парваришлашда қўл мехнатини енгиллаштириш ва меваларни йиғиб олишни механизатциялаштириш

2

Трактор двигателларининг совитиш тизимини такомиллаштириш

Трактор двигатели совитиш тизимини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тавсия ишлаб чиқиш

3

Атмосфера ҳавосидаги майда учувчан заррачалар (РМ10, РМ2.5) миқдори мониторинг қилиш ва таркибини ўрганиш

Атмосфера ҳавосидаги майда учувчан заррачалар (РМ10, РМ2.5) миқдорини мониторинг қилиш ва уларни келиб чиқиш манбаларини ўрганиш

4

Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари параметрларини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш

Хозирги кунда энергия захираси имкониятини ошириш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистон шароити учун мақбул вариантларни ишлаб чиқиш

5

Чўл яйловларини механизациялашнинг илмий-техникавий ечимларини ишлаб чиқиш

Инқирозга учраган яйловларни қайта тиклаш ва кам ҳосилли яйловларни яхшилаш мақсадида чўл озуқабоп ўсимликлари уруғларини экишда қўлланиладиган техник восита ва технологияларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш 

 

Олинган  натижалар:

  1. Интенсив боғлар учун такомиллашган трактор конструкциясини тахлил қилиш
  • Интенсив боғдаги дарахтларни парваришлашда қўл мехнатини енгиллаштириш  
  • Mеваларни йиғиб олишни механизатциялаштириш  
  1. Ўзбекистон шароитида трактор двигатели совитиш тизимини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотлар олиб борилди
  • Трактор двигатели совитиш тизимини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйичатавсия ишлаб чиқилди.
  • Мавзу бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари бўйича илмий конференцияларда 3 та маъруза қилинди.
  1. Тошкент шахрида атмосфера ҳавосидаги майда учувчан заррачалар (РМ10, РМ2.5) миқдорини мониторинг қилиш ва таркибини ўрганиш бўйича дастлабки тадқиқотлардан бири ўтказилди.
  • Тадқиқотларни олиб боришда АҚШнинг Вашингтон штати университети ва Узгидромет таркибига кирувчи Гидрометеорология илмий текшириш институти ва профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари билан ҳамкорлик қилинди
  • Майда учувчан заррачалар миқдорини аниқлашда фойдаланиладиган атмосфера ҳавосидан намуна олувчи жиҳозлар ва бошқа материаллар олинди
  • Атроф муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсир этувчиРМ10, РМ2.5 миқдори ёз ва куз ойларида экспериментал майдончаларда аниқланди
  • Заррачалар таркиби ўрганилди ва уларни пайдо бўлиш манбалари таҳлил қилинди, мобил энергетик воситаларнинг заррачалар ҳосил бўлишидаги улуши аниқланди
  • Мавзу бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари бўйича илмий конференцияларда 3 та маъруза қилинди ва 3 мақола чоп этилди
  1. Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари параметрларини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш
  • Энергия захираси имкониятини ошириш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш
  • Ўзбекистон шароити учун мақбул вариантларни ишлаб чиқиш
  1. Чўл яйловларини механизациялашнинг илмий-техникавий ечимларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди
  • Яйлов ўсимликлари уруғини экиш сеялкасининг такомиллашган конструкцияси ишлаб чиқилди,тажриба – саноат нусхаси тайёрландива синовларни ўтказиш “ВМКВ-Agromash” АЖ га топширилди;
  • Чўл ўсимликлари уруғини экиш агрегатининг синовлари Самарканд вилоятидаги Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти илмий-ишлаб чиқариш хўжалигида ва Жиззах вилояти Фориш туманида“ВМКВ-Agromash” АЖ тажриба участкасида ўтказилди.
  • Чўл яйлов ўсимликлари уруғини экиш ва йиғиштириб олишга оид тавсия тавсиялар ишлаб чиқилди
  • Тадқиқот ишлари натижалари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултетида ўқув жараёнига жорий этилди;
  • Мавзу бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари бўйича илмий конференцияларда 3 та маъруза қилинди ва 3 мақола чоп этилди