Илмий ишлар

                                                              ИЛМИЙ ИШЛАР

Кафедрада қуйидаги илмий – тадқиқот ишлари олиб борилди

2018-2019 ўқув йилида кафедрада фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни такомиллаштириш  мақсадида институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланган ИТИ режалари асосида илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди.

Жумладан:

Очиқ майдонлар ва экин орасига кузги буғдой экиш олдидан сифатли уваланган ишлов бериб, эгат шаклини шакллантириб берадиган сувтежамкор технология ва техник воситани яратиш;

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларини бажариш учун ишлов бериладиган майдон шакли ва ўлчамлари ҳамда агрегатнинг фойдаланиш кўрсатгичларига асосан унинг энг мақбул таркибини аниқлаш;

Қишлоқ хўжалик ўсимликларига суюлтирилган кимёвий препаратни, ҳамда биопрепаратларни   пуркашда уни сарфини камайтирадиган ва таъсир самарасини оширадиган, кимёвий тўлиқ қамровли ишлов берадиган, сифатли пуркайдиган, яъни ишлов бериш агротехник талабларига тўлиқ жабов берадиган пуркагичлар ва уларга иш қисмлар  яратиш;

Пахтачилик машина-трактор агрегатларининг  иш унумини кинематик параметрлари ва маневрчанлигини ошириш ҳисобига таъминлаш масалалари.

Кафедра илмий тадқиқот фаолиятининг устувор йўналиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларини бажаришда энергия-ресурстежамкор технологиялар ҳамда техник воситалардан самарали фойдаланиш кўрсатгичлари асосида уларнинг энг мақбул таркибини аниқлаш,  ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга қаратилган.

Кафедрада “Экин ораси тупроғига  ишлов беришнинг сувтежамкор технологияси ва техник воситасини такомиллаштириш”, “Узумзорлар ва мевали боғлар зараркунанда ва касалликларга қарши курашишда  қўлланиладиган пуркагичларни такомиллаштириш”, “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларини бажариш учун ишлов бериладиган майдон шакли ва ўлчамлари ҳамда агрегатнинг фойдаланиш кўрсатгичларига асосан унинг энг мақбул таркибини аниқлаш“,  Ғилдиракли тракторлар базасидаги пахтачилик машина-трактор агрегатларининг кинематик параметрларини такомиллаштириш” мавзуларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига кейинги йилларда жорий этилаётган ривожланган мамлакатлар томонидан ишлаб чиқилган янги технологиялар, техник воситалар бўйича маълумотлар таҳлил қилиниб, уларнинг жойларда самарали фойдаланиш ва самарадорлик кўрсаткичларини  ошириш бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1.

Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экишни механизациялашнинг илмий-техникавий ечими   

Пахтадан бўшаган далаларда кузги буғдой экиш олдидан ишлов бериш ва экишда ишлатиладиган ишчи органлар таъсири остида тупроқларни парчалаш ва эгатчалар ҳосил қилиш қонуниятларини аниқлаш асосида  ресурстежамкорликни таъминловчи агрегатни яратишнинг илмий-техникавий ечимини ишлаб чиқишдан иборат.