Бакалавриатура йўналишлари

5111020 – Касб таълим (Қишлоқ хўжалигини механизациялаш-тириш)

5111020 – Касб таълим (Қишлоқ хўжалигини механизация-лаштириш) бакалавриат таълим йўналиши бўйича битирувчилари  қишлоқ хўжалиги техникаларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш методларини ўрганиш, машиналардаги иш жараёнини ўрганиш,  улардан фойдаланиш таъмирлаш ҳамда такомиллаштириш жараёнла-рини ўзлаштириш, трактор машиналар тизимларида кечадиган физик жараёнларнинг математик моделларини қўллаш,  қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш  ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш, қўллаш, техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойиҳалаш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

5430100 – “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш-тириш”

5430100 – “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш”бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар келажакда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъекти ва объектлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини бошқариш, турли мулкчилик шаклдаги корхоналарни, қўшма ва хорижий корхоналарни, ташқи иқтисодий фаолиятни, хўжалик фаолиятини юритувчи корхоналарни ташкил этиш ва бошқариш вазифаларини бажарадиган раҳбар ҳодимлар бўлиб етишади. Улар қишлоқ хўжалиги тизимлари техника бошқармалари, Агротехсервис тизимлари бошқармалари, қишлоқ хўжалиги техникалари ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги лойиҳа ташкилотларида раҳбар ҳодим бўлиб ишлай оладилар.

5430300 – “Қишлоқ  хўжалик ва мелиоратив техникалари техник сервиси”

5430300 – “Қишлоқ  хўжалик ва мелиоратив техникалари техник сервиси” бакалавриат таълим йуналиши битирувчилари қишлоқ ва сув хўжалиги корхона ва ташкилотларида, жумладан қишлоқ ва сув вазирлиги, вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлимлари, агротехнология тизими МТП ва агротехсервис бошқармаси, сув истеъмолчилари уюшмалари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқарма ташкилотларида бош муҳандис ва инженер механик лавозимларида, шунингдек, илмий тадқиқот муассасаларида илмий ҳодим лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.