Фан олимпиадалари ўтказилмоқда

Талаба – ёшларни мутахассисликлари бўйича фанларга янада қизиқтириш ҳамда  билимларини  янада  оширишга  кўмаклашиш ва “Кадрлар  тайёрлаш  миллий  дастури”да  белгиланган  вазифаларнинг ижросини таъминлаш  мақсадида "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультетининг “Трактор ва автомобиллар” кафедраси мудири М.Амонов, профессор – ўқитувчилари А.Комилов, Н.Умиров, Ш.Абдурахмоновлар иштирокида “Трактор ва  қишлоқ хўжалиги энергетик воситалар” фанидан ҳамда “Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш” кафедраси мудири А.Игамбердиев, профессор – ўқитувчилари С.Аликулов, З.Шерматова, У.Бердимуродов иштирокида “Машина трактор паркидан фойдаланиш” фани  олимпиадасининг  1 – босқичи ўтказилди.  Ўтказилган олимпиада натижаларига кўра юқори балларни тўплаб фахрли ўринларни эгаллаган талабаларга олимпиаданинг кейинги босқичларига  тавсиялар  берилди. 

  "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш"  факультети Маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​